Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Фараҳли дамлар

07.01.2015. “GМ-Ўзбекистон” қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан автомобилсозларнинг фарзандлари учун янги йил байрами ташкил этилди. Корхона ҳудудига кираверишда ўрнатилган катта арча атрофида бўлиб ўтган Қорбобо ва Қорқиз иштирокидаги тадбир болажонларга бир олам қувонч улашди. 

— Бу йилги тадбирларга яқин атрофдаги 41-мактабгача таълим муассасаси ҳамда 60-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари ҳам таклиф этилди, — дейди корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Мирфозил Олимов. — Эҳтиёжманд оилаларнинг 60 нафар  фарзандига янги йил совғалари тақдим этилди.

Корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси болажонлар учун катта байрам тадбирининг асосий қисмини 6-8 январ кунлари Андижон шаҳридаги “Чўлпон” кинотеатрида ўтказишни режалаштирган.