Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Федерация кенгаши ҳақида

Федерация Кенгаши – Федерация Қурултойлари оралиғида унинг сайлаб қўйиладиган доимий ҳаракатдаги раҳбар органи бўлиб, ҳар бир аъзо ташкилотдан тенг миқдорда – иккитадан вакил йўллаш принципи бўйича шакллантирилади.

Вакилларни Федерация Кенгаши таркибига сайлаш, уларни чақириб олиш ва алмаштириш Федерацияга аъзо ташкилотларнинг Қурултойлари, конференциялари ёки пленумларида амалга оширилади.

Шунингдек, Федерация Кенгаши таркибига Қурултойда сайланган аъзолар, лавозимига кўра Федерация раиси ва унинг Федерация Кенгаши бўйича ўринбосарлари киради.

Федерация Кенгашининг ваколат муддати беш йил бўлиб, у заруриятга кўра, аммо бир йилда камида бир марта Федерация Кенгаши Раёсат қарорига ёки Федерация Кенгаши аъзоларининг камида учдан бир қисмининг талабига кўра чақирилади, унда Федерация Кенгаши аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда тўла ҳуқуқли ҳисобланади ҳамда қарорлар мажлисда қатнашаётган аъзоларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Федерация Кенгаши:

  • Уставда белгиланган вазифаларни ва Федерация Қурултойининг қарорларини бажариш бўйича фаолиятни амалга оширади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Қурултойга ҳисобот беради;
  • ижтимоий-меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича уч томонлама комиссиядаги Федерациянинг мухтор вакиллари таркибини тасдиқлайди;
  • ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқларига алоқадор масалалар бўйича таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни қонунларда ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаш юзасидан фаолият олиб боради;
  • ўз фаолияти тўғрисида аъзо ташкилотларни мунтазам равишда хабардор қилиб боради, Федерация Кенгаши раҳбарлари ва аъзо ташкилотлар раҳбарларининг Федерация органлари қарорларининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини тинглайди;
  • аъзо ташкилотларнинг фаолиятга доир ҳаракатларини бирлаштиради ва мувофиқлаштиради, касаба уюшмаларининг республика миқёсидаги тадбирларини ўтказади;
  • барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотларида ягона молиявий фаолиятни белгилайди ва ўрнатади, Федерацияга аъзо ташкилотлар томонидан тўланадиган аъзолик бадали миқдори, тўлов тартиби ва муддатини белгилайди, Федерациянинг махсус  жамғармаларини ташкил этади, Федерация мулкига эгалик қилиш, фойдаланиш, тасарруф этиш масалалари юзасидан қарорлар қабул қилади;
  • Федерациянинг халқаро фаолияти стратегиясини белгилайди, унинг бошқа, жумладан, халқаро касаба уюшмалари бирлашмаларига аъзо бўлиши тўғрисида қарорлар қабул қилади, аъзо ташкилотларнинг халқаро фаолиятини мувофиқлаштириб туради, бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари ташкилотлари билан халқаро алоқаларни ривожлантиради, уларнинг тажрибасини ўрганиб боради;
  • зарур ҳолларда, жумладан Республикада янги қонунлар қабул қилинганда, кейинчалик Қурултойда тасдиқлаш шарти билан ушбу Федерация Уставига ўзгартишлар киритади;
  • ўз фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали жамоатчиликни хабардор қилади, касаба уюшмаларининг ягона ахборот хизматини ривожлантиради;
  • қонунчиликда касаба уюшмаларига бериладиган ҳуқуқларни амалга оширади;