Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Фермер хўжаликлари учун

02.02.2015. Вилоят фермерлар кенгаши ва касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг қўшма қарори асосида туман фермерлар кенгашларида ўқув-семинарлар ўтказилаётир. Жумладан, Оқолтин ва Мирзаобод туманида ўтказилган шундай семинарларда қарийб 300 нафар фермер хўжалиги раҳбарлари, иш юритувчилари иштирок этди.

Семинарларда бирлашма мутахассислари томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун, меҳнатни муҳофаза қилишга оид меъёрий ҳужжатлар, “Фермер хўжаликларида меҳнат муҳофазаси” ўқув қўлланмаси ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган қатор конвенциялари мазмун-моҳияти тўғрисида тушунчалар берилди. Шунингдек, ижтимоий шериклик, жамоа шартномалари тузиш орқали меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш афзалликлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтилди.