Click to listen highlighted text!

Инсонга наф келтириш - олий бахт!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Функция ва вазифалар

  • Федерациянинг таъсис шартномаси, Устави ва дастурий ҳужжатлари принципларига зид келмайдиган дастурий ва локал ҳужжатларни қабул қилиш;
  • ўз вакилларини Федерация Кенгаши таркибига сайлаш, уларни чақириб олиш, алмаштириш;
  • Федерация органларига касаба уюшмалари фаолиятининг ҳар қандай масалалари бўйича мурожаат қилиш, тушунтириш ва ахборот олиш, зарурат туғилганда қўйилган масалани ҳал қилишда қўллаб-қувватланиш;
  • фаолиятига доир ҳужжатлар лойиҳаларини Федерация органларига кўриб чиқиш учун киритиш;
  • ўз вакиллари орқали Федерациянинг коллегиал органлари ишида иштирок этиш;
  • ходимларнинг ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари ва манфаатларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига Федерациянинг таклифларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Федерация, Республика иш берувчилар уюшмалари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Бош келишув лойиҳасига ўз таклифларини киритиш ва Федерациянинг ушбу йўналишдаги фаолиятида қатнашиш;
  • Федерациянинг турли хил дастурларини ишлаб чиқиш ва жамғармаларини тузишда иштирок этиш;
  • Федерация мулкидан фойдаланиш ва уни бошқаришда иштирок этиш;
  • касаба уюшмалари кадрлари ва фаолларини ўқитиш, ўз фаолияти учун зарур ахборот олиш ва тарқатиш учун Федерация имкониятларидан фойдаланиш, ўз вакилларини Федерация томонидан ўтказиладиган тадбирлар, ўқув семинарларига йўллаш;
  • касаба уюшмаси ходимларини ва фаолларини Федерация нишонлари ва Фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар, шунингдек уларни Давлат мукофотлари ва фахрий унвонларга тавсия этиш бўйича Федерация томонидан қўллаб-қувватлашни сўраб тақдимномалар киритиш ва бошқа ҳуқуқларга эга.
Click to listen highlighted text!