Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Функция ва вазифалар

  • Федерациянинг юридик шахс мақомига эга бўлган алоҳида бўлинмалари ҳисобланибтегишли маъмурий-ҳудудий тузилмаларда Федерация манфаатларини ифодалайдилар, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга оширадилар.
  • Ҳудудий бирлашмалар Федерация Кенгаши қарори билан тузилади ёки тугатилади ва ўз фаолиятини мазкур Устав ва Федерация Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланадиган Низом асосида амалга оширадилар. Бирлашмаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг раҳбар органларига доир нормалар, уларни ташкил этиш ва тугатиш тартиби ушбу низомда белгиланади.
  • Ҳудудий бирлашмалар Федерацияга аъзо касаба уюшмалари тузилмавий ташкилотларининг саъй-ҳаракатларини бирлаштирадилар ва мувофиқлаштирадилар, уларнинг вакили бўладилар, касаба уюшмалари аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш бўйича фаолиятларини таъминлашда уларга кўмаклашадилар.
  • Федерацияга аъзо касаба уюшмаларининг тузилмавий ташкилотлари ҳудудий бирлашмалар таркибига киради.
  • Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги ташкилотлар Федерация Кенгаши Раёсати қарорига асосан тузилади.
  • Тасарруфдаги ташкилотлар мазкур Устав, Федерация Кенгаши Раёсати томонидан тасдиқланган ва қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ўз таъсис ҳужжатлари асосида фаолият юритадилар.