Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ходимлар манфаатдорлигини ошириш

03.04.2015. — “Шўртангазкимё мажмуаси” касаба уюшма қўмитаси таркибидаги 31 та цех касаба уюшма қўмитаcи ва 5 та доимий комиссиялар иш фаолиятини Устав талаблари асосида мувофиқлаштиришга, аъзоларнинг сон жиҳатидан ўсишига эришди. Иш ҳақининг вақтида тўланишини таъминлаш ва қарздорликка йўл қўймаслик масалалари ҳам алоҳида назоратга олинди, — деди касабақўм раиси Наврўз Бердиев ҳисобот-сайлов конференциясида.

Қайд этилганидек, касаба уюшма қўмитаси ишни ижтимоий шериклик тамойиллари асосида ташкил этиб, иш берувчи билан ҳамкорликда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсиз меҳнат ­шароитини яратиш, иш жойларини аттестациядан ўтказиш жараёнида фаол қатнашмоқда. Бу борада касаба уюшма қўмитаси ҳузуридаги меҳнатни муҳофаза қилиш комиссияси ва сайланган 11 нафар жамоатчи вакилнинг хизмати эътиборга молик.

Ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатини ҳимоя қилишда жамоа шарт­номаси бандлари асос бўлаётир. 2010 йилда 701 нафар ходимга моддий ёрдам берилган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткич 1834 нафарни ташкил этди.

Ҳисобот йилларида касаба уюшма органларининг хотин-қизлар ва ёшлар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатини ҳимоялаш, меҳнат фахрийлари ва ишламаётган пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш янада фаоллаштирилди. Амалдаги жамоа шартномаси орқали ходимлар ва уларнинг фарзандларини соғломлаштириш ишларида ҳам сезиларли ўсиш кўзга ташланди. Жумладан, 2010 йилда 1984 нафар ходим санаторий ва профилакторийларда ўз ­соғлигини тиклагани ҳолда, ўтган йилда бу кўрсаткич 2153 нафарга етди.

Ҳар йил режага мувофиқ ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, касаллиги аниқланганлар мажмуа ҳисобидан соғлигини тиклашга эришилди. Амал қилаётган жамоа шартномасига кўра ходимлар имтиёзли равишда соғлигини тиклаши учун нафақат вилоятимиз, балки республикамизнинг турли шаҳарларида жойлашган шифохоналар билан шартномалар тузилганлиги ҳам жуда қўл келмоқда.

Корхона тасарруфидаги “Лочин” оромгоҳида 2010 йилда 4000 нафар бола соғломлаштирилган эди, ўтган йилда бу кўрсаткич 5460 нафарни ташкил этди. Ҳар йил ёзги мавсумда Қамаши туманидаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари корхона ҳисобидан оромгоҳда бепул дам олдириб келинмоқда. Шунингдек, Оролбўйи минтақасида яшайдиган, эҳтиёжманд ва боқувчисини йўқотган 500 нафар бола ҳар йили “Лочин”да дам олдирилади. Мазкур оромгоҳда республика миқёсидаги тадбирлар ҳам намунали тарзда ўтказиб келинмоқда. “Камалак” болалар ташкилотининг анъанавий анжуманлари, “Камолот” ЁИҲ томонидан фаол ёшлар ўртасида турли форум ва танловлар ғолиблари иштирокидаги ўқув-оромгоҳи тадбирлари шулар жумласидандир. Агар ўтган йил мисолида олиб қарайдиган бўлсак, мавсум давомида “Касаба уюшмалари — болаларга” акцияси доирасида расмлар танлови, мусиқий кўрик-танловлари ўтказилиб, уларда 3500 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Қувонарлиси, 2007 йилдан буён мажмуа тасарруфидаги ушбу оромгоҳ “Энг намунали болалар оромгоҳи” номинацияси бўйича ғолибликни ўзида сақлаб турибди.

Мажмуанинг барча цехларида касаба уюшма қўмиталари томонидан маънавият-маърифат хоналари, спорт майдончалари ташкил этилган бўлиб, улар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан ишлаб чиқилган тавсия ва кўрсатмалар асосида жиҳозланди. Мажмуа кутубхонасида китоблар фонди йилдан-йилга бойиб бормоқда. Мажмуада “Қувноқ билимдон” интеллектуал-шоу, “Соғлом она — соғлом бола”, “Мажмуа маликалари”, “Мажмуа сардорлари” кўрик-танловларининг ўтказилиши ҳамда олимлар, шоир ва ёзувчилар, таниқли санъаткорлар билан ўтказиладиган ижодий учрашувлар катта тарбиявий аҳамиятга моликдир.

Муҳим саналар муносабати билан ўтказиб келинаётган спорт мусобақалари, цех, тармоқ, бўлимларда меҳнат қилиб келаётган ходимлар ўртасида футбол бўйича кўчма кубок учун мусобақалар, хотин-қизлар ўртасидаги волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси баҳслари соғлом турмуш тарзи тарғиботига хизмат қилмоқда. Касаба уюшма қўмитаси нафақат ходимлар, балки уларнинг фарзандлари ўртасида ҳам турли спорт мусобақалари уюштириб, соғлом ва баркамол авлод шаклланишига ўз ҳиссасини қўшаётир.

Конференцияда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини қўллаб-қувватлаш касаба уюшмасининг устувор вазифаларидан бири сифатида қаралгани қайд этилди. “Соғлом бола йили” Давлат дастурини бажариш, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оила фарзандларига ғамхўрлик сифатида  Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Қамаши “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари учун республикамизнинг тарихий шаҳарлари Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзга саёҳати уюштирилди. “Касаба уюшмаси — болаларга” акцияси доирасида бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳисобот даврида 1408 нафар эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оила фарзандлари “Лочин” оромгоҳида имтиёзли равишда бепул дам олдирилди.

Мажмуада меҳнат қилиб келаётган ходимлар ижтимоий ҳимояга муҳтож, оиласида ногирон кишисини даволатиш учун имкон излаётган касбдошларига ёрдам қўлларини чўзиши одамгарчилик деб аталувчи миллий қадриятимизни эъзозлашдир, десак муболаға бўлмайди. Биргина ўтган йил мажмуа бўйича 65 млн. сўмдан зиёд пул маблағи хайрия сифатида ходимлар томонидан ажратилди. Аҳамиятли томони, ­Халқаро ногиронлар куни муносабати билан мажмуада меҳнат қилиб келаётган, оиласида ногирон оила аъзолари бўлган ходимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга қўлтиқтаёқ, ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари олиб берилди. Бундан ташқари, Ногиронлар жамиятининг ўузор туман бўлимига ҳомийлик ёрдами сифатида турли сиҳатгоҳларга имтиёзли йўлланмалар ажратиб борилди.

Касаба уюшмаси ходимлар ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида ҳам тинимсиз изланишда. Ходимлар ўртасида “Конституция — ҳаётимизнинг ҳуқуқий асоси”, “Ёшлар ўртасида эрта турмуш қуришнинг олдини олиш”, “Қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг оғир оқибатлари” мавзусида давр суҳбати, учрашувлар ташкил этилди.

Касаба уюшма қўмитаси ходимлардан тушган ариза ва мурожаатларни қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини йўлга қўйганлиги сабабли уларнинг барчаси ижобий ҳал қилингани, “Ишонч телефон”лари жорий этилгани иштирокчилар эътиборини тортди.

— Эришган ютуқлар ўзимизники. Бироқ айрим камчиликлардан кўз юмолмаймиз, — дейди Наврўз Бердиев. — Мажмуа ҳудудида фаолият юритаётган умумий овқатланиш цехига қарашли ошхоналарда тайёрланаётган овқатлар, мажмуа шифохонасида ходимларга кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, ходимларнинг махсус кийим-бош билан таъминланганлигини назорат қилишга эътиборни кучайтириш лозим.

Конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўофуржон Ҳамидов, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Фозил Турсунов, “Шўртангазкимё мажмуаси” УШК директори Одил Шукуров иштирок этди.

Қаршитермопласт цехи бошлиғи Фарҳод Одилов, саноат хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш ва меҳнат хавфсизлиги хизмати бошлиғи Рашид Раҳматов, мажмуанинг “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти етакчиси Умид Исматов, этилен цехи кузатувчиси, касаба уюшма қўмитаси етакчиси ўанишер Мейлимуродов, мажмуа тасарруфидаги “Лочин” оромгоҳи бошлиғи Азамат Тўрақулов  сўзга чиқди.

Корхона касаба уюшма қўмитаси раислигига Шуҳрат Қурбонов сайланди.