Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба фахрийлари ҳамиша эъзозда

09.05.2023. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қуйи Чирчиқ туман  бўлинмаси кенгаши  томонидан 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фахрийлар учун байрам дастурхони тузалди.

Унда жами 40 нафар айни пайтда кексалик гаштини сураётган, нафақадаги рахбар-ходимлар чақирилиб, эъзозланди. Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қуйи Чирчиқ туман бўлинмаси кенгаши томонидан  эсдалик совғалар ҳам тақдим этилди.

Бир дастурхон атрофида тўпланган фахрийлар, ўз фаолиятлари даврини эслашиб, бу дунёни тарк этган баъзи ҳамкасбларини хотирлашди, самимий сухбатлар қуришди.

Шунингдек, улар қаторида бугунги кунда тўшакда ётиб қолган бемор фахрийларнинг уйларига бориб, ҳолидан хабар олинди. Совғалар ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Гулбаҳор Исроилова

Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Қуйи Чирчиқ туман  бўлинмаси кенгаши раиси