Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Касаба уюшмаларининг туман ва шаҳар ташкилотлари конференциялари давом этмоқда

12.05.2015. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2014 йил 24 октябрдаги 19-10-сонли қарорига асосан, жорий йилнинг 1 майидан бошлаб касаба уюшмаларининг туман ва шаҳар ташкилотлари конференциялари бўлиб ўтмоқда.

Маълумки, касаба уюшмалари тизимида ушбу ҳисобот-сайлов конференциялари Агросаноат мажмуи, Давлат муассасалари ва жамоат хизмати, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, Таълим, фан ва маданият тармоқларида ўтказилади.

Биргина, Хоразм вилоятида ушбу тармоқларга мансуб 44 та туман ва шаҳар кенгашларида май ойида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш бўйича жадвал тасдиқланди ва тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Тасдиқланган жадвал асосида, вилоятда биринчи бўлиб Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Янгибозор туман ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси юқори савияда ўтказилди.

Мазкур ҳисобот-сайлов конференцияга Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг вилоятдаги барча туман ва шаҳар кенгашлари раислари, бошқа тармоқларнинг Янгибозор туман кенгаши раҳбарлари, шунингдек тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари таклиф қилинди.

Ҳисобот-сайлов конференциясида Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмасининг Янгибозор туман кенгаши раиси Раимбой Шержановнинг туман кенгашининг ўтган беш йил давомидаги фаолияти юзасидан маърузаси эшитилди.

Бунда, асосий эътибор, амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, йўл қўйилган камчиликлар ва мавжуд муаммолар ечимига, касаба уюшмаларининг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, бошланғич ташкилотлар ва туман кенгаши олдида турган вазифаларга қаратилди.

Конференция делегатлари туман кенгашининг ҳисобот давридаги фаолиятига тегишли баҳо бердилар, шунингдек туман ташкилоти тафтиш комиссиясининг маърузаси тасдиқланди.

Конференция якунида туман кенгаши иш тажрибасини оммалаштириш ташаббуси қўллаб-қувватланиб, мазкур туман кенгаши фаолиятини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII Қурултойигача намунали йўлга қўйиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Конференция ишида Янгибозор туман ҳокими О.Мадрахимов, Хоразм вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раиси Р.Жаббаровлар иштирок этдилар ҳамда сўзга чиқдилар.