Муносиб эътироф ва рағбат
05.10.2022. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар кенгаши томонидан ёз мавсуми ҳамда кўрик-танловлар якунларига бағишланган маросим ўтказилди. Квартет ансамблининг хушнаво куйи остида бошланган тадбирни Федерация раиси ўринбосари, Федерациянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Сайфулло Аҳмедов кириш сўзи билан очди.
Касаба уюшмалари аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддиймаънавий жиҳатдан қўллабқувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳроқибат ва хайрсаховат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида хайрли ташаббуслар ни илгари суради. Шулардан бири «Аёллар дафтари» доирасида амалга оширилаётган ишлардир. Тадбирда айни йўналишда самарали фаолият юритиб, бошқаларга ибрат бўлаётганлар муносиб тақдирландилар.
Маҳалла жамиятнинг жонли томиридир. Маҳаллалар тинч осойишта бўлса, мамлакат ҳам ободдир. Бу борадаги ишларни янада ривожлантириш ниятида республика бўйлаб ўтказилган олтита кўриктанловнинг Тошкент шаҳар босқичлари ниҳоясига етди. Якуний хулосаларга кўра, Ҳилола Усмонова «Энг намунали иш берувчи аёл», Нодира Абдуллаева «Энг яхши хотинқизлар фаоли», Тамара Бакирова «Энг яхши маҳалла раиси» кўриктанловининг ғолиблари деб топилди. Дилшод Саипов «Энг яхши ёшлар етакчиси» кўриктанловининг шаҳар босқичида муваффақият қозонган бўлса, Дилноза Умарова «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси», Алишер Қораев «Энг яхши сектор раҳбари» кўриктанлови совриндорига айланди.
Ўғил-қизларимиз бу йилги ёз мавсумида ҳам дам олиш масканларида мароқли ҳордиқ чиқаришди. Бунинг учун касаба уюшмалари томонидан барча шартшароитлар яратиб берилди. Бу ишга болаларни ёзги дам олдириш ва соғломлаштириш оромгоҳлари масъул ходимлари ҳам катта ҳисса қўшдилар. Тадбир жараёнида уларнинг меҳнатлари алоҳида эътироф этилди.
Йигирма бешта номинация бўйича ғолибларнинг барчасига совғалар топширилди. Чунончи, «Оқтош» болалар соғломлаштириш оромгоҳи (БСО) ходими Рустам Рўзметов «Йилнинг энг ғамхўр етакчи тарбиячиси», «Зилола» БСО ходими Гўзал Пўлатова «Йилнинг энг моҳир тўгарак раҳбари», «Радуга» ҳамда Беруний номидаги БСО ходимлари Тофик Бурнашев ва Алишер Закиров «Йилнинг энг яхши спорт йўриқчиси» номига сазовор бўлишди. «Баркамол» БСО раҳбари Дилшод Тиллахаджаев, «Алоқачи» БСО раҳбари Шаҳло Муроқулова «Йилнинг энг яхши оромгоҳи бошлиғи» мақомига эришдилар. «Йилнинг энг намунали стационар болалар оромгоҳи» номига «Оқтош», «Сокол» ва «West camp» БСОлар лойиқ кўрилди. Шунингдек, ҳамкор ташкилотлар ҳам ютуқларига яраша мукофотландилар.
Тадбир куйқўшиқлар, дилбар рақслар ҳамоҳанглигида файзли ва тароватли руҳда ўтди.
Умида Худоберганова