Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида

25.03.2015. Байрам муносабати билан ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида иштирок этилиб, “Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллигига 24 туп дарахт менинг туҳфам” шиори остида касаба уюшма ходимлари томонидан жами 321 мингдан ортиқ гул кўчатлари, 5 млн. 256 мингга яқин мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Мавжуд дарахтларни оқлаш ва буташ ишлари амалга оширилди.

Меҳнат жамоаларида уруш ва меҳнат фахрийлари билан “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг париси бор” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилди. 

Корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказиладиган “Маънавият соатлари”да “Наврўз – қадр-қиммат, меҳр-мурувват ва анъаналар тимсоли”, “Миллий қадриятларимиз – беқиёс бойлигимиз” мавзулари орқали ишчи-ходимларга, талаба-ёшларга Наврўз байрамининг мазмун-моҳиятини, шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг аҳамияти ва мақсадларини тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Барча ҳудудлардан 1791 нафар меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар вакилларининг республикамизнинг тарихий шаҳарларига, мустақиллик йилларида барпо этилган иншоотларига саёҳатлари  уюштирилди.

Шу билан бир қаторда республика ҳудудидаги 18 та “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларида касаба уюшмалари томонидан маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, уларга 30 млн. 406 минг сўмлик ҳомийлик ёрдами кўрсатилди. 2 та “Меҳрибонлик” уйига 2,5 млн. сўмлик, 4 та ногиронлар жамиятига 2,975 млн. сўмлик моддий ёрдам берилди. 120 нафар 100 ёшга тўлган онахон ва отахонлар хонадонларига ташриф буюрилиб, уларга 11 млн. 400 минг сўмлик совғалар берилди.       25 минг 949 нафар эҳтиёжманд оилалар ҳамда меҳнат фахрийларига 1 млрд. 135 млн. 700 минг сўмлик турли кўринишдаги моддий ёрдам кўрсатилди.

Меҳнат жамоаларида байрам тадбирлари давом этмоқда.