Шароит янада яхшиланди
14.11.2014. «Ўзбекистон почтаси» акционерлик жамияти Фарғона вилоят филиалида 19 почта алоқа тармоғи ва 290 та алоқа бўлими фаолият юритмоқда.
Ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратиш ва иш самарадорлигини ошириш мақсадида йил бошидан буён жамиятга 52 та замонавий компютер ва 7 та «Дамас» автомобили сотиб олинди.
«Соғлом бола йили» дастури бўйича ишчи-ходимларнинг 212 нафар фарзанди ёзги соғломлаштириш мавсумида оромгоҳларда дам олдирилди.
Жамиятда ёш мутахассисларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Касаба уюшма қўмитаси раиси Алижон Ибрагимовнинг таъкидлашича, ёшларга касб сирлари пухта ўргатилиб, улар ишга таклиф этилмоқда. Жорий йилда Тошкент ахборот технологиялари институти Фарғона филиалини тамомлаган 4 нафар ҳамда касб-ҳунар коллежини битирган 22 нафар ёшлар иш билан таъминланди.
Ўш мутахассислардан 4 нафари янги намунали уйларга кўчиб ўтган бўлса, 2014-2015 йиллар мобайнида 20 нафар ишчи-ходим уйли бўлади.