Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Соврин Қўрғонтепа тумани педагогларида

21.05.2024. Андижон шаҳридаги Халқлар дўстлиги спорт мажмуасида «Соғлом танда – сифатли таълим» шиори остида Касаба уюшмаси кубоги мусобақасининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда ҳудуддаги таълим муассасалари ўқитувчилари спортнинг мини-футбол, шахмат-шашка, стол тенниси ва волейбол турлари бўйича ўзаро беллашдилар. Мусобақада умумжамоа ҳисобида Қўрғонтепа тумани педагоглари жамоаси биринчиликни қўлга киритди. Уларга бош соврин, яъни Касаба уюшма кубоги ҳамда 30 миллион сўм пул мукофоти топширилди. Шунингдек, 2-ўринга Олтинкўл тумани, 3-ўринга эса Марҳамат тумани жамоалари лойиқ топилди.

Барча совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Муҳаммадрасул Қаюмов

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш ишлари бошқармасининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси