Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг XV-мажлиси якунлари тўғрисида

24.01.2014. 2014 йилнинг 24 январь куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг XV -мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 19 та масала киритилди ва муҳокама этилди. 

Жумладан, нодавлат секторидаги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмаларига жалб этиш, касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан 2013 йилга мўлжалланган янги иш ўринларини яратиш дастури ижросини таъминлаш, 2013 йил учун статистик ҳисоботлар, “Обод турмуш йили” дастури бажарилиши якунлари тўғрисидаги масалалар батафсил кўриб чиқилди.

Шунингдек, Наманган вилоят бирлашмаси томонидан 2013 йилда вилоятда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратининг амалга оширилиши ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир қонун ҳужжатлари ижросини ўрганиш якунлари муҳокама этилди.

Мажлисда 2014 йилда касаба уюшма ташкилотларида «Маънавият соатлари»ни ўтказиш, касаба уюшмалари ташкилотларида туризмни янада ривожлантириш, Федерация фаолиятида ахборот технологияларини босқичма-босқич жорий этиш ҳамда улар инфраструктурасини янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги масалалар бўйича ахборотлар берилиб, бу борада қилинадиган вазифалар белгилаб олинди.

Шу билан бирга, касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан 2014 йилда аҳолига кўрсатиладиган сервис ва пуллик хизматлар режаси, Федерация Кенгашининг 2014 йил 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.

Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш