Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг XVII-мажлиси якунлари тўғрисида

18.07.2014. 2014 йилнинг 18 июль куни Тошкент шаҳрида Федерация Кенгаши Раёсатининг XVII -мажлиси бўлиб ўтди. Кун тартибига касаба уюшмалари фаолиятига оид 15 та масала киритилди ва уларнинг ҳар бири батафсил муҳокама этилди.

Аввало, жойлардаги касаба уюшма органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари бўйича кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди. Жумладан:

– Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятини қайта ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш якунлари;

– Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тармоғининг нодавлат мулк шаклидаги корхоналарида ва кичик бизнес субъектларида аёллар ва ёшлар учун яратилган иш ўринларида меҳнат шароитларини яратиш борасида касаба уюшма органлари томонидан олиб борилаётган ишлар;

– Тошкент вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашига амалий ёрдам кўрсатиш жараёнида аниқланган хато ва камчиликлар бартараф этилишининг боришини ўрганиш якунлари тўғрисидаги масалалар батафсил кўриб чиқилиб, тегишли ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Шуниндек, янги таҳрирдаги «Ўзбекистон касаба уюшмалари картаси» ҳамда «Касаба уюшмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш Тартиби» лойиҳалари муҳокама этилди ва тасдиқланди.

«Соғлом бола йили» дастури ижросини таъминлаш борасидаги ишлар, 2014 йилги болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсумининг бориши каби масалалар ҳам батафсил кўриб чиқилиб, амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда ҳар бир масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш