Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг XX-мажлиси якунлари тўғрисида

24.01.2015. 2015 йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 20-мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда касаба уюшмалари фаолиятига оид 16 та масала муҳокама этилди.

Аввало, жойлардаги касаба уюшмалари органлари томонидан амалга оширилаётган ишларни ўрганиш натижалари бўйича кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди. Жумладан:

Андижон вилоятидаги касаба уюшмалари ташкилотлари фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасидаги ишлар;

Наманган вилоятидаги касаба уюшмалари ташкилотларида меҳнаткашлар ўртасида миллий ғоя тарғиботи, маданий-маърифий ва спорт йўналишида олиб борилаётган ишлар аҳволи;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепцияси»да белгиланган вазифаларнинг бажарилиши;

«Соғлом бола йили» Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижроси якунлари тўғрисидаги масалалар батафсил кўриб чиқилиб, тегишли тармоқ ва ҳудудий касаба уюшма ташкилотлари раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Мажлисда 2015 йил ижтимоий суғурта бюджетининг асосий параметрлари, 2015 йилга мўлжалланган аҳолига сервис ва пуллик хизматлар кўрсатиш режаси, Федерация Кенгашининг 2015 йил 1-ярим йиллиги учун иш режаси тасдиқланди.

Шунингдек, касаба уюшмалари ташкилотларида туризм фаолияти самарадорлигини янада ошириш тўғрисидаги масала батафсил муҳокама этилиб,  амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Мажлисда кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда, ҳар бир масала бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Word шаклида юклаш