Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!

(+99871)

252-21-18

Манзил: 100165, Тошкент ш., Бухоро куч., 24 Регламент

Велоспортнинг трек «IndiaRound» йўналиши бўйича Хиндистоннинг Янги Дехли шаҳрида ўтказилган Осиё кубоги мусобақалари якуни тўғрисида маълумот

23.11.2015. Жорий йилнинг 17 ноябрь-20 ноябр кунлари Хиндистоннинг Янги Дехли шаҳрида  велоспортнинг трек йўналиши «IndiaRound» бўйича ўтказилган  Осиё кубогининг 2-этап мусобақалари  якунланди.

Мусобақалар  15-17 ёш тоифалари бўйича ўтказилиб,  унда 80 дан ортиқ мамлакатнинг велоспортчилари иштирок этди.

Ўзбекистондан трек йўналиши бўйича 8 нафар ёш спортчилар ва 2 нафар мураббий иштирок этди.

Мусобақалар якунига кўра Ўзбекистонлик ёш велоспортчиларимиз 13 та (9 та олтин, 4 та кумуш)  медалларни кўлга киритди.

 

Медалларни кўлга киритган ёш спортчиларимиз:

Ўсмирлар ўртасида:

 

  1. Очколар бўйича гурух гонка пойгасида–олтин медал СиддиковДилмуроджон
  2. Спринт йўналиши команда пойгасида – олтин медал СиддиковДилмуроджон , Понкратов Дмитрий, Азамов Жахонгир

3.Команда пойгасида – олтин медал Севастьянов Семен, Султанов Рустем, Сиддиков Дилмуроджон, Азамов Жахонгир, Понкратов Дмитрий

4.Якка тартибдаги 3км масофа бўйича пойгада- кумуш медал Измайлов Андрей

Қизлар ўртасида:

  1. Якка тартибдаги 2 км масофа бўйича пойгада – кумуш медал Козиева Нафосат
  2. Спринт йўналиши команда пойгасида – кумуш медал Козиева Нафосат, Тен Анастасия