[:uz]Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Портали[:ru]Портал Федерации Профсоюзов Узбекистана[:oz]Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federasiyasining Portali[:uzl]Oʼzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasining Portali[:]

Сайт тест режимида ишламоқда

05.07.2016. Меҳнаткашлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлигини ошириш, ишчи-хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини спортга кенг жалб этиш, бу орқали ходимлар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзи барқарорлигини таъминлаш масалалари бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг устувор вазифалари қаторидан ўрин олган. Шу мақсадда касаба уюшмалари томонидан меҳнат жамоаларида ходимлар гимнастикаси йўлга қўйилиб, спорт мусобақаларини ўтказиш анъанага айланган.
Ана шундай тадбирлардан бири Жиззах политехника институтида ташкил этилди. Институт профессор-ўқитувчилари ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича ўтказилган кўчма кубок мусобақасида 160 нафар устозлар иштирок этдилар.
Мусобақада 1-ўринни олий математика кафедраси, 2-ўринни метрология кафедраси ва 3-ўринни ер усти транспорт тизимлари кафедраси жамоалари эгаллади.
– Спорт инсон саломатлигига хизмат қилиши билан бирга, хулқ-атвори, руҳияти, дунёқараши ва билимини ривожлантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатади, – дейди мусобақа ғолиби бўлган олий математика кафедраси жамоаси аъзолари. – Бу каби мусобақаларнинг институтимиз касаба уюшма қўмитаси томонидан тез-тез ўтказиб турилиши саломатлигимизга янада масъулиятли бўлишга ундамоқда.